Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Толибларнинг ҳужуми оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Толибларнинг ҳужуми оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Фото:«The New York Times»

«Толибон» радикал ҳаракати Афғонистоннинг Сарипул вилоятидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум уюштириши оқибатида НЎПни қўриқловчи ўн бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Вилоят ҳокимининг расмий вакили Забиҳулла Аҳманийнинг маълум қилишича, қарши ҳужумда уч нафар жангари, хусусан, ҳаракат командирларидан бири ҳам ўлдирилган. Тўрт нафари эса жароҳатланган.

Бундан аввал толибларнинг Ғазна вилояти Жагату туманидаги НЎПга ҳужуми оқибатида тўрт нафар афғон полициячиси ҳалок бўлган, яна беш нафари жароҳатланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг