Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўрт яшарлигида бир яшардек кўринаётган қизгинага ёрдам берайлик

Тўрт яшарлигида бир яшардек кўринаётган қизгинага ёрдам берайлик

Фото: «Xabar.uz»

«Xabar.uz» таҳририятига Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани Питнак қишлоғи «Охунбобоев» маҳаласида истиқомат қилувчи Саъдуллаева Тозагул ва Халилов Мирзаакбар фарзандлари Мадинабонунинг дардига шифо истаб, ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Бу оиланинг 3 нафар фарзанди бор, кам таъминланган оила ҳисобланади.

Фото: «Xabar.uz»

Оила айни пайтда фарзандига шифо излаб пойтахт шифохоналарини айланиб юришибди. Шу муаммони ҳал қилиш учун ижарада яшашга, барча қийинчиликларга чидашга мажбурлар. Биз ҳам Мадинабонуни кўришга бордик ва жуда мураккаб вазиятнинг устидан чиқдик. Аллақачон 4 ёшга кирган қиз ҳозирги кунга келиб, 1 ёшли гўдакка ўхшайди, у ривожланишдан тўхтаб қолган.

Фото: «Xabar.uz»

Қизалоқнинг жажжи юрагини оғир дард қийнаб турибди, у мураккаб операцияга муҳтож. Шунингдек, унга буйракдаги касаллик, камқонлик ва ривожланишдан орқада қолиш ҳам азоб бермоқдаки, бир неча мураккаб дардлар бирлашиб қизгинани ҳам, унга куйикаётган ота-онасини ҳам саховатли кишилардан ёрдам сўрашга ундамоқда.

Фото: «Xabar.uz»

— Ўзим водийданман. Биринчи аёлим вафот этганидан сўнг бир неча йил ўтиб Тозагулга уйланган эдим. Бир муддат Хоразмда ҳам яшадик. Уч қиз кўрдик. Минг афсуски, иккинчи қизим ҳам бемор. Ўзим устачилик қиламан, аёлим болалар билан овора, ҳозир пойтахтга келиб қиш кунларида бир иш топиш ҳам қийин бўлиб қолди. Қолаверса, болаларни ташлаб узоққа кетолмайман. Агар саховатли инсонлар бизга кўмак берсалар, бутун умр дуо қилиб ўтардим, — дейди Мирзаакбар ака.

Фото: «Xabar.uz»

— Охирги пайтлар қизимнинг аҳволи янада оғирлашди, иштаҳаси йўқолди, бурнидан сабабсиз қон кела бошлади. Зудлик билан операция қилинмаса бўлмаслиги тобора аёнлашмоқда. Аммо белгиланган операция буйрагидаги касаллик, камқонлик туфайли ортга сурилаяпти. Буларнинг ҳаммасини даволаш жуда оғир ва кўп харажат талаб қилади. Она учун боланг кўз ўнгингда сўлиб боришидан оғирроқ азоб бўлмас экан, — дея йиғлайди Тозагул Саъдуллаева. 

Фото: «Xabar.uz»

Азизлар! Юртимиздан саховатли инсонлар жуда кўп. Кўпнинг бир мисқолдан бергани ҳам тоғдек бўлиши ҳеч гап эмас. Кимнинг имконияти бўлса, бу оилага қўлдан келганча ёрдам берайлик! Зеро, кичик хайрия катта эзгуликлар сабабчиси бўлади.

+998946650457 Халилов Мирзаакбаржон

+998935740457 Саъдуллаева Тозагул

«Хalq banki» пластик карточкаси рақами:

Фото: «Xabar.uz»

8600-0604-4863-4882 Халилов Мирзаакбаржон

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг