Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўртта сектор раҳбарлари бўшатилган Уйчига янги ҳоким тайинланди

Тўртта сектор раҳбарлари бўшатилган Уйчига янги ҳоким тайинланди

Фото: «namangan.uz»

2018 йил 14 август куни Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Йиғилишни Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Фазлиддин Муҳиддинов олиб борди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров сўзга чиқди.

2017 йилдан Наманган вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Апақов Муҳаммадаюбхўжа Пўлатович Уйчи тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Вилоят ҳокимининг шу ҳақдаги қарори сессияда бир овоздан тасдиқланди. Мухаммадаюбхўжа Апақов билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдириб, Уйчини вилоятдаги етакчи туманлар сафига олиб чиқишга ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, август ойи бошларида Уйчи туманида тўртта сектор раҳбарлари – туман ҳокими Абдуғани Турдиев, туман прокурори Бахтиёр Абдураҳимов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Равшан Юсубжонов ва туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Расулжон Отахонов эгаллаб турган вазифаларидан озод этилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг