Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент аэропортида янги терминал қачон ишга тушиши маълум бўлди

Тошкент аэропортида янги терминал қачон ишга тушиши маълум бўлди

Фото: «Sputnik»

Янги терминал маҳаллий йўналишлар аэровокзали биноси ўрнида қурилади ва йўловчиларга тезкор хизмат кўрсатиш имконига эга бўлади.

Тошкент халқаро аэропортида яқин икки ой ичида янги терминал ишга тушади, деб хабар қилди «Sputnik».

«Халқаро йўналишларга хизмат кўрсатувчи терминал 1 соатда 500дан ортиқ йўловчи қабул қилиши мумкин. Бу ерда йўловчилар учун барча қулайликлар яратилади. Биз тўртта юк ўтказиш йўлаги қураяпмиз. Уларнинг ҳар бирида багаж қайси парвозга таалуқли эканлигиги кўрсатилади. Бу хизмат кўрсатиш сифатини ошириб уни жаҳан стандартларигача етказиш имконини беради», — деди «Ўзбекистон ҳаво йўллари» раҳбарининг биринчи ўринбосари, халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган анжуманда.

Унинг сўзларига кўра, Миллий авиакомпания янги терминалда бир неча инновацион лойиҳаларни ишга туширишни ҳамда WiFi алоқаси сифатини яхшилашни режалаштирган. Шу билан бир вақтда янги терминал пайдо бўлиши, ҳозир ишлаётган терминал фаолияти тўхтатилади дегани эмас.

«Ҳозир ишлаётган «Тошкент-2» терминали фаолиятини вақт талабларига кўра такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Йўловчилар ўтиш тезлигини ошириш мақсадида, биз барча ходимларни, жумладан божхона назоратчиларини ҳам, қўшимча тайёрловдан ўтказамиз», — деди Ҳусанов.

Тошкент халқаро аэропорти – бу Ўрта Осиёдаги энг йирик авиация мажмуасидир. Унинг таркибига ҳаво кемалари ва йўловчиларга хизмат кўрсатувчи кўплаб тузилмалар киради.

Аэропортда барча самолёт турларини қабул қилиш имконига эга бўлган, халқаро ICАО стандартининг иккинчи категориясига кирувчи, иккита учиш-қўниш йўлаклари бор. Шунингдек, аэропорт узоқ ва ўрта масофаларга учувчи самолётлар турар жойлари билан жиҳозланган, умумий майдони 100-110 гектар бўлган, перрон бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг