Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент-Бухоро тезюрар поезди ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди

Тошкент-Бухоро тезюрар поезди ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди

Фото:«Xabar.uz»

«Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида қатновчи 10/9 сонли «ШАРҚ» тезюрар поездининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди. Мазкур поезд 2018-2019 йилларда ҳар ҳафтанинг олти кунида, яъни, душанба (сейшанба куни ўрнига), чоршанба, пайшанба, жума, шанба, якшанба кунлари ҳаракатини амалга оширади.

Бу борада қўшимча маълумотни Тошкент шаҳрида 1005 телефон рақамидан ҳамда жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Аввалроқ, Тошкент–Қўнғирот–Тошкент  поезди ҳаракат жадвали ўзгаргани хабар қилинган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг