Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент давлат педагогика университети ўқитувчиси дала-ҳовлисидан ўғирланган анжомлар эгасига қайтарилди

Тошкент давлат педагогика университети ўқитувчиси дала-ҳовлисидан ўғирланган анжомлар эгасига қайтарилди

Фото: «Google.com»

Шу йилнинг 21 январь кунига ўтар кечаси Қибрай туман Тузел маҳалласи, Темир йўлчи боғдорчилик узумчилик ширкатидаги дала-ҳовлида яшовчи, Тошкент давлат педагогика университети ўқитувчиси, 1961 йилда туғилган, М.Т. нинг дала-ҳовлисидан умумий баҳоси, 1.700.000 сўм  бўлган «LG» русумли телевизор, DVD аппарат, «YASIN» русумли тюнер, «LOK» русумли компьютер монитори ва 300.000 сўм пуллари ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ички ишлар бошқармаси «Xabar.uz»га хабар берди.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Юқоричирчиқ туман, «Истиқлол» маҳалласи, Мафтун кўчасида яшовчи, 1996 йилда туғилган, И.Й., шу кўчада яшовчи, 1995 йилда туғилган, Н.Ю. ва шу кўчанинг рақамсиз уйида яшовчи, 2000 йилда туғилган, М.Ю. хонадон эгалари йўқлигидан фойдаланиб, эшикни бузиб кириш орқали содир этгани аниқланди ва ушланди.

Далилий ашё сифатида «LG» русумли телевизори, DVD аппарати, «YASIN» русумли тюнери ва «LOK»русумли компьютер монитори олинган.

Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг