Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент ҳокими яқинда ўрнатилган минорани олиб ташлашга буйруқ берди

Тошкент ҳокими яқинда ўрнатилган минорани олиб ташлашга буйруқ берди

Фото: Тошкент ҳокимияти матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев Миробод ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасидаги («Grand Mir» меҳмонхонаси қаршисида) яқинда ўрнатилган соатли минорани олиб ташлашга буйруқ берди, дея хабар қилмоқда «Газета.uz».

Нашрнинг маълум қилишича, миноранинг ўрнатилиши ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган. 

Фото: Vitaliy Khalzunov / Facebook.

Фойдаланувчилардан бири Тошкент минорасининг Американинг Сомервилл шаҳридаги «Эслаш вақти» ёдгорлиги (пойдеворига округнинг 2001 йил 11 сентябрдаги терактларда ҳалок бўлган 39 нафар аҳолиси исм-шарифлари ёзилган соатли минора) билан ўхшаш эканига эътибор қаратди. Тошкентдаги минорада ҳам «Time to remember» ёзувининг борлиги объект дизайни кўчирилганига шубҳа қолдирмайди.

Фото: «Troll.uz»

«Сўнгги вақтларда шаҳарнинг оммавий жойларида металдан безаклар пайдо бўла бошлади. Мазкур конструкцияларнинг аксарияти ижтимоий тармоқларда ижобий қабул қилинмоқда, бироқ улардан бири баҳсли бўлиб чиқди ва у Тошкент ҳокими в. б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев топшириғи билан тезкорлик билан олиб ташланмоқда», — дейилади ҳокимият хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг