Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Тошкент ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Фото: «Газета.uz»

Хаджизадаев Шерзод Рафатович Тошкент ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинган, деб хабар бермоқда «Газета.uz».

Шерзод Хаджизадаев (1973 й.) бунга қадар Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаган. 1996 йилда Тошкент давлат университетини, 2001 йилда Ўзбекистон Банк-молия академиясини тамомлаган. Банк тизимидаги меҳнат фаолиятини 1996 йилда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида оддий мутахассисликдан бошлаб, бўлим бошлиғи лавозимигача кўтарилган. «Асака» банки бошқаруви раиси ўринбосари, Марказий банкнинг Тошкент бош бошқармаси бошлиғи, «Трастбанк» хусусий акционерлик тижорат банки бошқаруви раиси лавозимларида ишлаган.

Унгача мазкур лавозимда жорий йил май ойидан буён Қаҳрамон Турсунович Арипов фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Хидоятов Даврон Абдулпаттахович (1976 й.) Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мазкур лавозим президентнинг 17 августдаги «Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги фармони асосида жорий этилган.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети (1998 йил) ва Ўзбекистон банк-молия академияси (2001) битирувчиси. 1996−2004 йилларда Ўзбекистон Марказий банки тизимида, 2004−2005 йилларда «Осиё-Инвест Банк» (Москва) бошқаруви раиси лавозимида ишлаган. 2009 йилдан 2012 йилгача «GM Uzbekistan» компаниясининг молия бўйича ижрочи директори, 2012 йилдан 2014 йилгача «MAN Auto-Uzbekistan» ҚК бош директори лавозимларида хизмат қилган.

2017 йил апрелидан бугунги кунга қадар Чилонзор туман ҳокими в.б. лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Йиғилиш доирасида Иногамов Хаёт Илясович (1986 й.) Тошкент ҳокими ўринбосари — Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Хаёт Иногамов Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Tashkent City» халқаро ишбилармонлик маркази Дирекцияси давлат унитар корхонаси директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2008 йилда Тошкент автомобил ва йўллар институтини тамомлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг