Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент кўчаларидаги мото-патруллар (фото)

Тошкент кўчаларидаги мото-патруллар (фото)

Фото: «Феусбук» / «maslahat.uz»

«Фейсбук»даги «Maslahat.uz» гуруҳи аъзоларидан бири пост патрул хизмати ходимларининг пойтахт кўчаларини кезиб юргани ҳақида ёзиб қолдирди.

«Бугун Тошкент кўчаларида мана бундай мото-патруллар учраяпти. Қизиксак, энди ППХ ходимлари нафақат автомашиналарда, балки мана шундай мототранспорт воситаларидан фойдаланишаркан.

Фото: «Феусбук» / «maslahat.uz»

«Мақсадимиз — халқимизга янада яқинлашиб, ишончини қозониб, ҳар қандай шароитда ҳамда ҳар ерда: мактаб, боғча, истироҳат боғларида тезкорлик билан ёрдам беришдир», — дейишди ходимлар.
Соҳадаги бу ўзгаришлар фақат яхшилик ва эзгуликка хизмат қилсин!

Фото: «Феусбук» / «maslahat.uz»

Пост муаллифининг қайд этишича, ушбу суратларда ППХ мото-патруллари болалар атрофидалигини, ўз автомашинасини нотўғри «парковка» қилган отахонга танбеҳ беришаётгани, мактаб маъмурияти илтимосига кўра, мактаб биноси олдида нотўғри жойлаштирилган машиналарни тегишли жойга жойлаштириш бўйича амалга ошираётган тадбирлар, Вьетнамлик меҳмонларга шаҳардаги бир манзилни аниқлаштиришда ёрдам бераётган ходимлар акс этган.

Фото: «Феусбук» / «maslahat.uz»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг