Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Изоҳ: Тошкент метросида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилмаган

Изоҳ: Тошкент метросида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилмаган

Фото:«Xabar.uz»

Жорий йил 1 ноябрдан Тошкент метрополитенида жетон сотиш тўхтатилган, аммо мавжуд жетонлардан фойдаланиш йил охиригача давом этади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар берди. 

«Ижтимоий тармоқларда 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Тошкент метрополитенида жетонларни қабул қилиниши бекор этилганлиги тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда. Ушбу маълумот нотўғри эканлигини расмий маълум қиламиз.

Аввал хабар қилинганидек, 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб метронинг кассаларида жетонлар сотилиши тўхтатилди. Аммо, шу билан бирга, жетонлардан фойдаланиш жорий йилнинг охирига қадар, шу жумладан 31 декабр кунида ҳам давом этади. Бунинг учун станциянинг ҳар бир кириш жойида биттадан жетонларни қабул қилувчи турникет мавжуд. Жетонлар билан тўловни Чилонзор, Ўзбекистон ва Юнусобод йўналишидаги станцияларда қабул қилинади. Янги «Юнусобод» ва «Туркистон» станциялари бундан мустасно» - , дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг