Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент – Олмаота поезди чипталарига чегирма жорий қилинди. Нархлар тушиши кутилмоқда

Тошкент – Олмаота поезди чипталарига чегирма жорий қилинди. Нархлар тушиши кутилмоқда

Фото:«Gazeta.uz»

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли «Ўзтемирйўлйўловчи»  АЖ ва «Қазақстан темир жоли миллий компанияси» раҳбарияти иштирокида ўзаро чипталар нархини пасайтириш масаласи бўйича музокара ўтказилди.

Унга кўра, 2019 йил 1 августдан бошлаб «Қазақстан темир жоли»  миллий компанияси»  АЖ томонидан Тошкент – Олмаота – Тошкент йўналишидаги тезюрар «Тулпар-Талъго» поездининг чипталарига белгиланган тариф баҳосига қўшимча чегирмалар берилишига қарор қилинди. Хусусан, мазкур йўналишга поезд йўнашидан 0-5 кун олдин чипта харид қилинса СВ ҳамда купе туридаги вагонларга – 25 фоиз, ўриндиқли вагонларга – 15 фоиз, қўшимча йиғимларга – 53 фоизли чегирма берилади.

Шунингдек, яқин кунларда «Тулпар – Талъго»  поездининг чипта нархларини пасайтириш масаласи яна қўшимча равишда кўриб чиқилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг