Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент пропискасини берадиган ташкилотлар сони яна биттага кўпайди

Тошкент пропискасини берадиган ташкилотлар сони яна биттага кўпайди

Ҳукуматнинг 2018 йил 3 майдаги қарори билан Раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Эндиликда рўйхатга «Ўзагросаноатхолдинг» акциядорлик жамияти ҳам қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур рўйхат Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги қарори билан тасдиқланган бўлиб ҳозирги кунда унга жами 63 та давлат органлари ва ташкилотлари киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг