Тошкент-Сариосиё-Тошкент йўналишидаги поезд қатновида ўзгариш бўлди

Тошкент-Сариосиё-Тошкент йўналишидаги поезд қатновида ўзгариш бўлди

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Техник сабабларга кўра, Тошкент-Сариосиё-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 680/679-сонли йўловчи поезди жорий йилнинг 27 февраль санасига қадар Қумқўрғон бекатигача қатновни амалга оширади.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, Қумқўрғондан Тошкентгача бўлган қатнов 28 февралга қадар давом этади.

Ушбу кунларда мазкур поездга Қумқўрғондан кейинги бекатларгача олдиндан харид қилинган чипталар вокзал кассаларида қайтариб берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг