Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳар судида блогерларнинг «иши» кўриб чиқилмоқда

Тошкент шаҳар судида блогерларнинг «иши» кўриб чиқилмоқда

Куни кеча  жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди  Рустамбек Каримов (1975 йилда Тошкент шаҳрида шаҳрида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, муқаддам судланган, вақтинча ишсиз) ва Тулкун Астанов (1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз) га оид жиноят иши кўриб чиқишни бошлади.

Бу ҳақда «Xabar.uz»га Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Азиз Обидов маълум қилмоқда.

Мазкур жиноят иши бўйича суд мажлисига судья Ориф Қличев раислик қилмоқда.

Р. Каримов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 1-қисми, Т. Астанов шу модданинг 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқдалар.

Бугунги суд мажлисида судланувчиларнинг кўрсатмалари тингланди.

Мазкур очиқ суд мажлисида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этаётгани айтилмоқда.

Кейинги суд мажлиси 9 сентябрь куни соат 14.30га белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг