Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ЙҲХБ бошлиғи ишдан олинди

Тошкент шаҳар ЙҲХБ бошлиғи ишдан олинди

Хабарнинг аудио талқини

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) бошлиғи, полковник Барат Маменов ишдан кетди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Маъруф Ҳамроев ҳам лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига ЙҲХБ Ташкилий таҳлил ва назорат профилактикаси бўлими бошлиғи Азиз Садиров тайинланган.

«Xabar.uz» манбасининг хабарига кўра, Тошкент шаҳар Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи Бекмурод Абдуллаев Тошкент шаҳар ЙҲХБ бошлиғи этиб тайинланиши мумкин.

Ушбу маълумотлар Тошкент шаҳар ИИББ томонидан расман тасдиқланмаган. Шунингдек, раҳбариятдаги ўзгаришларга нима сабаб бўлгани ҳам маълум эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг