Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳар ЙҲХБ «Facebook»даги гуруҳга мурожаат қилди

Тошкент шаҳар ЙҲХБ «Facebook»даги гуруҳга мурожаат қилди

Фото: «The Telegraph»

«Facebook» ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Э.П. «Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг топшириғига биноан ЙПХ инспекторларига дарахт ва бошқа тўсиқлар ортида туриб, яширинча хизмат олиб бориш тақиқланди, амалда-чи?», деган савол билан мурожаат қилиб, иловага фотосурат жойлаштирган.

Ўрганиш жараёнида ушбу фотосуратдаги ходим Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходими 2015 йилнинг апрель ойидан буён ЙПХ инспектори лавозимида ишламаётгани, айнан юқоридаги саволга илова қилинган фотосурат бундан 3-4 йил муқаддам тасвирга туширилган бўлиб, ўша вақтларда интернет тармоқларда номаълум шахс томонидан жойлаштирилгани, ушбу шахс билан шу вақтда боғланишга бўлган уринишлар бесамар кетгани, тармоққа жойлаштирилган фотосурат эса бутун шахсий таркиб ўртасида муҳокама қилингани аниқланди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва унинг қуйи тизимларида раҳбар ходимлар томонидан кундалик ўтказиладиган хизматолди йўриқномаларда шахсий таркибга Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва ИИВнинг тегишли меъёрий буйруқлари талабларидан четга чиқмаган ҳолда хизмат олиб боришлари, фуқаролар билан хушмуомала бўлишлари уқтирилиб, фуқароларда ички ишлар ходимларига нисбатан салбий фикрлар пайдо бўлишига олиб келадиган хатти-ҳаракатларни содир қилмаслик борасида тегишли кўрсатмалар берилмоқда.

«Ҳурматли «Водители Ташкента» гуруҳининг аъзоларидан ишончли маълумотларни юборишларини ва муаллиф анонимлигидан фойдаланиб, «туҳмат» ва «ҳақорат қилиш» моддаларига тушадиган хатти-ҳаракатларни қилмасликларини сўраймиз», дейилади хабарда.


Маълумот учун, туҳмат – Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси ва ҳақорат қилиш 41-моддасида қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг