Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳрида Жанубий Кореядаги етакчи олий тиббий таълим муассасаларидан бирининг филиали очилади

Тошкент шаҳрида Жанубий Кореядаги етакчи олий тиббий таълим муассасаларидан бирининг филиали очилади

Фото: asiarisingtv.com

Тошкент шаҳрида Корея Республикаси етакчи олий тиббий таълим муассасаларидан бирининг фаолиятини ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг «Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида»ги қарорда сўз боради.

Ҳужжатда ёзилишича, Жанубий Кореядаги етакчи олий тиббий таълим муассасаларидан бирининг филиалини очиш таклифи Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳам «AKFA MEDLINE» масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган.

Қарорга мувофиқ Корея Республикасининг тиббиёт марказлари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда «AKFA MEDLINE» МЧЖ хусусий клиникаси негизида хусусий тиббиёт муассасаларини ривожлантириш ва маҳаллий тиббиёт кадрлари малакасини ошириш маркази ташкил этилади. Корея Республикасининг илғор клиникалари ва тиббиёт марказларининг диагностика, даволаш, сервис ва менежмент масалалари бўйича тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тажрибасини ўрганиш ва мамлакатимиз тиббиётига жорий этиш учун улар билан ҳамкорликни йўлга қўйилади. «AKFA MEDLINE» масъулияти чекланган жамиятининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш бўйича таклифлари маъқуллансин.

Қарор Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 29 декабрда имзоланган. Унинг матни ЎзАда эълон қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг