Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳрида маҳалласига бефарқ бўлмаганлар аниқланди

Тошкент шаҳрида маҳалласига бефарқ бўлмаганлар аниқланди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 26 декабрь куни 1-Республика тиббиёт коллежида “Маҳалла — менинг тақдиримда” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди.

Мазкур тадбирда Тошкент шаҳрида жойлашган 11 та тумандан жамоалар қатнашган. Танлов 3 та шарт асосида ташкиллаштирилди.

Кўрик-танловнинг якуний натижаларга кўра 1-ўринни Чилонзор тумани, “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Умид” жамоаси олган. 2-ўринни Шайхонтоҳур тумани, “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Шунқорлар” жамоаси, 3-ўринни Бектемир тумани, “Бинокор” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Бунёдкор” жамоаси эгаллаган.

Қолган барча 8 та туманлардан иштирок этган жамоалар ҳам фаол иштирок этганлари учун Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши томонидан эсдалик совғалари ҳамда дипломлар топиширилди.

Кўрик-танловнинг маҳаллаларо саралаш босқичлари 2018 йилнинг 1-10 декабрь, туман босқичлари 10-20 декабрь кунлари ташкил этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг