Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳрида маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳайдовчилар сурати эълон қилинди

Тошкент шаҳрида маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳайдовчилар сурати эълон қилинди

1994 йилда туғилган Рафиқов Алимардон Солижон ўғли ҳам машинани маст ҳолда бошқарган

Фото: «Guvd.uz»

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳайдовчилар суратини эълон қилди.

Хабарда айтилишича, 2018 йилнинг 20 январь куни, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати қоидабузарликларига йўл қўйилганлик ҳолатларини аниқлаш борасида ўтказилган тадбир давомида бир қатор қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ўтказилган тадбир жараёнида йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан жами 3029 та қоидабузарлик аниқланган. Жумладан, маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш — 30 та, транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш – 81 та, светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик – 72 та, ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш – 67 та, одам ташиши қоидаларини бузиш – 386 та, тезликни белгиланган меъёридан ошириш – 218 та, бўйсунмаслик - 14, хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик – 1239 та.

Жами 163 та транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилган. Ҳозирда ушбу йўналишда тадбирларнинг ўтказилиши давом эттирилмоқда.

Рўзиев Сирожиддин Севинович, 1991 йилда туғилган;

Раҳмонқулов Содиқжон Отақулович, 1977 йилда туғилган;

Эгамбердиев Суҳроб Рустамжонович, 1988 йилда туғилган;

Анорқулов Исмоил Тожиқулович, 1975 йилда туғилган.

Абдукаримов Баҳодир Маҳмудович, 1985 йилда туғилган.

Хўжамбердиев Салимжон Раҳимбердиевич, 1972 йилда туғилган.

Умаров Элёр Комилович, 1975 йилда туғилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг