Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг икки нафар талабаси «Shinhan» банкининг стипендиясини қўлга киритди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг икки нафар талабаси «Shinhan» банкининг стипендиясини қўлга киритди

Фото: «Inha.uz»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг икки нафар талабаси «Shinhan» банки (Жанубий Корея)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси стипендияси совриндори бўлди. Бу ҳақда университет расмий сайти хабар бермоқда.

Жанубий Кореянинг энг йирик банкларидан бири тақдим этган стипендия талабаларга ўқиш учун харажатларнинг бир қисмини қоплаш имконини беради.

«Shinhan» банкининг стипендиясига Тошкент шаҳридаги Инҳа университети «Логистика» факультети биринчи босқич талабаси Шаҳло Сарварова ҳамда «Компьютер ва дастурий инжиниринг» факультети биринчи босқич талабаси Ҳилола Эргашевалар лойиқ топилдилар.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг биринчи проректори Чо Ву Суг талабаларга «Shinhan» банкининг стипендияларини топширди. 

Таъкидлаш лозимки, «Shinhan» банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бир неча йилдан бери IUT талабаларини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Ректори Сарвар Бабаходжаев қайд этди: «Тошкент шаҳридаги Инҳа университети маъмурияти Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги «Shinhan» банки ваколатхонасига талабаларни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдиради. Биз бошқа ташкилот ва корхоналарни ҳам таълимга сармоя киритишга ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга чақирамиз».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг