Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент учрашув учун энг арзон шаҳар рейтингидан жой олди

Тошкент учрашув учун энг арзон шаҳар рейтингидан жой олди

Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбони

Фото: «Xabar.uz»

«ECA International» маслаҳат агентлиги дунёнинг турли шаҳарларидаги аҳоли учун романтик учрашув қанчалик қимматга тушишини аниқлади.

Бундай тадбирнинг энг қиммати Женевадаги аҳоли учундир. Бу ерда учрашув ўртача 295 долларни ташкил этади. Унга кўра, кино учун 41 доллар, ресторандаги кечки овқатга 175 доллар, барда 2 та коктейл ичишга 34 доллар, такси учун 45 доллар сарф этилади.

Тахминан шунча маблағни Осло аҳолиси ҳам ишлатади (262 доллар). Нью-Йоркда 225 доллар, Сиднейда 217 доллар ва Лондонда 205 доллар сарфланади.

Учрашув кам маблағни ташкил этувчи шаҳарлар учлигига Тошкент ҳам киради. Тошкентда кино, ресторан, бар ва такси учун 50 доллар ишлатилади.


Мавзуга доир

Беҳаёликнинг чегараси қаерда?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг