Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фото: facebook.com/yoshlarittifoqi.uz

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси биринчи ўринбосари Одил Тожиев Тошкент вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар берди.

Одилжон Тожиев 1984 йил 11 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йили Тошкент ислом университетини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У 2017 йил 5 июлдан ҳозирга қадар Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши раиси вазифасида ишлаган Элбек Шукуров Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг