Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилояти ҳокимининг уйида чироқ ўчди

Тошкент вилояти ҳокимининг уйида чироқ ўчди

Даврон Ҳидоятов.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Тошкент вилояти ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятов хизмат уйига кўчиб кирганига бир ҳафта бўлмай чироқ ўчганини маълум қилди.

«Суриштирсам, қарздорлик бор экан. Мендан аввал бу уйда яшаганлар электр ҳақини тўламаган. Менга айтишдики, фармойиш билан ҳокимият ҳисобидан бу қарздорликни бартараф этиш мумкин...

Нега? Ҳокимият уй-жой билан таъминлаши мумкиндир, лекин коммунал хизматга тўловни у ҳоким бўладими, прокурор бўладими, шахсан ўзи амалга ошириши керак!

Нега амалдор ишлатган электр бюджетдан, халқ пулидан қопланиши керак? Мен бунақа фармойишларга қўл қўймайман!», деган Даврон Ҳидоятов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг