Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Фото: «Спутник»

Жорий йилнинг 5 январь куни халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бош прокурор ва Ички ишлар вазирига вилоят прокурори ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғини ишдан олиш ҳақида топшириқ берган эди.

Ишончли манбаларимизнинг хабарига кўра, Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармасига Алламурадов Абдумалик Абдуқодирович тайинланди.

Бунгача подполковник А.Алламуродов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 январь куни Пўлатов Баҳодир Бахтиёрович Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг