Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилояти ИИБ ТБ: 2018 йилнинг биринчи чорагида 1463 та иш тергов қилинди

Тошкент вилояти ИИБ ТБ: 2018 йилнинг биринчи чорагида 1463 та иш тергов қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасида 2018 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан 2018 йил биринчи чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан ахборот берилди.

Ҳисобот даврида 1294 та жиноят иши юритувга олинди. Жами тергов қилинган ишлар сони 1463 тани ташкил этди. Тергов қилинган жиноят ишларидан 949 таси, яъни 64,9 фоизи тамомланди. Шундан 724 та жиноят иши айблов хулосаси билан, 127 таси томонларнинг ярашганлиги муносабати билан, 4 таси амнистия тартибда тегишли суд муҳокамасига юборилди ва 90 та жиноят иши Жиноят процессуал кодексининг 83 ҳамда 84-моддалари асосида тугатилди. Жиноят натижасида келтирилган зарардан 85 фоизи дастлабки тергов давомида ундирилди.

Тергов бошқармасига НР русумли сервер ўрнатилиб, бошқарма ва унинг қуйи тизимларини боғловчи ягона локал тармоқ яратилди. Барча ходимларни хизмат хоналарига жами 229 та веб-камера ўрнатилиб, ҳар бир тергов ҳаракатини видеотасвирга олиш ва олинган видеотасвир туширилган дискни жинояти иши ҳамда назорат кузатув йиғма жилдига қўшиб бориш амалиёти йўлга қўйилди.

Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармаси

Ички ишлар вазири генерал-майор П.Бобожоновнинг 2017 йил 30 декабрдаги 21/1153-сонли кўрсатмасига асосан вилоятнинг Чирчиқ шаҳар ва Бўка туман ИИБ эксперт-криминалистика гуруҳларида кимёвий лабораториялар ташкил этилиб, улар экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган барча замонавий техника жиҳозлари билан таъминланди.

Йиғилиш якунида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги «Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимлари томонидан жиноятларни тергов қилиш ҳамда фош этиш самарадорлигини янада ошириш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ баҳолаш мезонлари асосида юқори рейтинг кўрсатгичларига эришган Чирчиқ шаҳар, Бекобод ва Паркент туман ички ишлар бўлимлари ҳузуридаги Тергов бўлимлари жамоаси ҳамда 48 нафар ходим эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг