Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида талон-торож қилинган ерлар қайтариб олинмоқда

Тошкент вилоятида талон-торож қилинган ерлар қайтариб олинмоқда

Тошкент вилояти прокуратураси органлари ўтказган текшириш ва мониторинглар жойларда ерларни ноқонуний тарқатиб юборилиши ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳолатларига йўл қўйилаётганлигини кўрсатди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Биргина Бўстонлиқ туманида, 2018 йилнинг ўтган даврида 93 та ҳолатда 450 гектар ер майдонлари ноқонуний равишда тарқатиб юборилганлиги аниқланган. Ёки Тошкент туманида 255, Зангиотада 76 ва Қибрай туманида 31 гектар ер майдонлари қонунга зид равишда тарқатилган.

Шу каби ҳолатлар бўйича вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят ишининг тергови доирасида Бўстонлиқ тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Ш.Мадазов эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.

Вилоят бўйича 550 та ҳолатда жами 3133 гектар, шундан 2518 гектар қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган ер майдонлари ноқонуний равишда тарқатиб юборилган бўлса, 58 та ҳолатда 41,5 гектар ер майдони фуқаролар ва юридик шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган.

Қонунга зид равишда эгаллаб олиниб, маиший ва бошқа бинолар қуриб олинган ер майдонлари вилоят прокуратураси томонидан давлат захирасига қайтарилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг