Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида янги тайинловлар амалга оширилди

Тошкент вилоятида янги тайинловлар амалга оширилди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Вилоят  ҳокимининг  қишлоқ ва  сув  хўжалиги  масалалари  бўйича  биринчи  ўринбосари  таништирилди.

Халқ  депутатлари  Оққўрғон  тумани  кенгашининг  навбатдан  ташқари  сессиясида вилоят  ҳокими  вазифасини  бажарувчи  Зойир  Мирзаев  вилоят  ҳокимининг  қишлоқ  ва  сув  хўжалиги  масалалари  бўйича  биринчи  ўринбосари  иш  бошлаганини  маълум  қилди. 

Холмирза Ниёзов 

Бу  лавозимга  шу  вақтга  қадар  Фарғона  вилоятининг  Олтиариқ  тумани ҳокими  вазифасида  ишлаб  келган  Ниёзов Холмирза  Ўзганович  тайинланди.

Фарҳод Омонов

Шунингдек, сессияда шу вақтга қадар Оққўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Фарҳод Омонов Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — вилоят ҳокимининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланиши муносабати билан туман ҳокими лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Алишер  Каримжонов  Оққўрғон  тумани  ҳокими  лавозимига  тасдиқланди.

Алишер  Каримжонов 

А. Каримжонов 1980 йилда Янгийўл  туманида  туғилган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи. 

Маҳаллий  ҳокимлик  тизимларида,  молия  ва  статистика соҳаларида  самарали  меҳнат  қилган.

Мазкур  лавозимга  тайинлангунга  қадар  Қуйи  Чирчиқ  тумани  ҳокимининг биринчи  ўринбосари  вазифасида  фаолият  юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг