Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳар ҳокимлиги келтирилган ноқулайликлар учун узр сўради

Тошкент шаҳар ҳокимлиги келтирилган ноқулайликлар учун узр сўради

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги Кичик автомобил халқа йўли бўйича (собиқ Генерал Узоқов кўчаси) иссиқлик трассаси қайта ётқизилиши боис ноқулайликлар юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

— 2018-2019 йиллар кузги-қишки иситиш мавсумининг тугаганлиги ва Тошкент шаҳрида келгуси 2019-2020 йиллар иситиш мавсумига сифатли тайёргарлик кўриш мақсадида, “TOSHISSIQQUVVATI” ДУК томонидан Шайхонтоҳур туманидаги Кичик автомобил халқа йўли бўйича (собиқ Генерал Узоқов кўчаси)да иссиқлик трассасининг эскирган участкасини қайта ётқизиш бўйича ишлар олиб борилади.

Таъмирлаш ишлари иссиқ сув таъминоти тўхтатилмаган ҳолатда 2019 йилнинг 27 мартидан 2019 йилнинг 27 апрелига қадар бажарилади.

Шу даврда таъмирлаш ишлари бажарилаётган ҳудудда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг эҳтиёткор ва эътиборли бўлишлари талаб этилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз! — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг