Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда икки йилдан сўнг яна бир чорраҳа очилади

Тошкентда икки йилдан сўнг яна бир чорраҳа очилади

Фото:«Repost.uz»

Бугун, 9 июн куни Тошкентда аввал ёпиқ бўлган Муқимий-Арнасой (собиқ Пионерская) кўчалари кесишмасидаги чорраҳани қайта тиклаш ишлари бошланди. Айни дамда чорраҳада қурилиш техникалари ишламоқда, ажратувчи тўсиқлар демонтаж қилинмоқда. Бу ҳақда «Repost» хабар берди.

Йўлнинг бу қисмидаги чорраҳа икки йил аввал, Муқимий кўчасидаги юқори ўтиш йўлини қайта режалаштириш ишлари амалга оширилган пайтда ёпилган эди. Ҳафта бошида Муқимий-Қатортол кесишмасидаги чорраҳа ҳам очилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг