Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

20 ёшли қизни Қозоғистонда фоҳишалик қилишга мажбурлаган шахсларга жиноят иши очилди

20 ёшли қизни Қозоғистонда фоҳишалик қилишга мажбурлаган шахсларга жиноят иши очилди

Фото: PSPinfo

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига 2018 йил 17 май куни тушган аризага кўра одам савдоси билан боғлиқ жиноят фош қилинди.

Аниқланишича, 2018 йилнинг январида Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турган фуқаро К.И. пойтахтда жойлашган «In House» кафесида рус миллатига мансуб М.В.ни учратиб қолади ва бутун эътиборини унинг ишончини қозонишга қаратади. М.В.га Қозоғистонда яхши иш борлигини, иш ҳақи ҳам юқори эканини айтиб, ўша ерларда ишлашга қизиқтиради. 2018 йил 28 январь куни К.И. ва М.В. «Тошкент — Остона» рейси билан халқаро аэропорт орқали учиб кетишади. У ерда «ўлжа»ни Саша исмли номаълум шахс кутиб олади ва М.В.дан паспортини олиб қўяди. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз қолган М.В.ни эса 2018 йил 25 мартгача фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан К.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «е» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг