Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда атом технологиялари бўйича ахборот маркази очилди

Тошкентда атом технологиялари бўйича ахборот маркази очилди

Фото: «Ўзатом» матбуот хизмати

15 май куни Тошкентда «Ўзатом» агентлиги ва «Росатом» давлат корпорациясининг қўшма лойиҳаси – Атом технологиялари бўйича ахборот марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

«Ўзатом» матбуот хизматига кўра, тадбирда «Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв, Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси президенти Бехзод Юлдашев, Россия Федерациясининг фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев ҳамда Ўзбекистон ва Россия атом тармоқлари вакиллари, мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

Фото: «Ўзатом» матбуот хизмати

Ахборот маркази Ўзбекистон аҳолиси учун ҳар бир инсон атом нима эканлиги, АЭС қандай ишлаши, атом технологиялари қайси ноэнергетик соҳаларда қўлланилиши ва кўпгина бошқа масалалар бўйича билимга эга бўлиши мумкин бўлган майдон бўлади. Марказ экспозицияси турли ёшдаги ташриф буюрувчилар учун мўлжалланган: мактаб ўқувчилари, талабалар ва ёши катталар.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, марказ фаолияти нотижорий бўлиб, ташриф ва барча маънавий тадбирлар марказ меҳмонлари учун бепул. Марказ майдонида олимларнинг оммавий маърузалари ўқилади, атом тармоғи мутахассислари билан учрашувлар ва шу билан боғлиқ турли тадбирлар ташкил этилади.

Фото: «Ўзатом» матбуот хизмати

Ўзбекистонда очилган Ахборот маркази етакчи ҳисобланади. Уни очилишига тайёргарлик вақтида охирги тенденциялар инобатга олинди. Унинг лойиҳаланишида ташриф буюрувчилар тинчлик атоми ҳақида турли аудиовизуал технологиялар ёрдамида ахборот олиши учун имконият яратилган. У замонавий мультимедиа жиҳозлари билан таъминланган – ўзбек ва рус тилларидаги ғайриоддий видеодастурлар, қишлоқ хўжалиги соҳасида атом технологияларини қўллаш имкониятини намойиш қиладиган интерфаол доскалар ва, албатта, Ўзбекистон Республикасида қуриладиган атом станциясининг макети билан. Видеозалда атом энергетикаси, реакторларнинг хавфсизлик тизимлари ва турли соҳаларда атом технологияларини қўллаш ҳақида турли илмий-оммабоп фильмларни томоша қилса бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг