Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда доимий прописка режимини бекор қилиш тўғрисида жамоавий мурожаат жойланди

Тошкентда доимий прописка режимини бекор қилиш тўғрисида жамоавий мурожаат жойланди

Ҳуқуқшунос-блогер Хушнуд Худойбердиев «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка режимини бекор қилиш тўғрисида жамоавий мурожаат жойлади. Бу ҳақда у ўзининг блогида хабар бериб ўтган.

«Кўп ишлар аслида кутилмаганда, тасодифан рўй беради. Масалан, бугун «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига масъуллардан бири портални кўпроқ тарғиб қилсак жамият учун фойдали бўлиши, ҳуқуқий инструментлар орқали кўзланган мақсадларга эришиш мумкинлигини айтиб қолди.

Шундан сўнг, портал қандай ишлашини текшириш мақсадида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка режимини бекор қилиш тўғрисида жамоавий мурожаат жойладим.

5 киши қўллаб-қувватлади, ҳозир экспертиза жараёнида, ҳали овозга қўйилмади. Ўша мурожаатга қолдирилган изоҳда айтилишича, бу каби петициялар модератор томонидан илгари рад қилинган экан.

Қизиқ, қайси асос билан? Агар шунақа петицияларни ўтказишмаса, унда бу порталнинг нима кераги бор? Амалда текинга тонировка қилишга рухсат сўраб, натижада 16 миллион сўм ҳақ эвазига рухсат олишга эришиш учунми?

Кўрамиз, нима бўларкин. Менимча, рад қилишмаса керак», — дея ёзади Хушнуд Худойбердиев.

Эслатиб ўтамиз, ҳуқуқшунос-юрист аввал ҳам Тошкент шаҳридаги доимий прописка билан боғлиқ муаммоли ҳолатларни қаламга олган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг