Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда дўстини ўлдирган коллеж ўқувчиси беш йилга қамалди (видео)

Тошкентда дўстини ўлдирган коллеж ўқувчиси беш йилга қамалди (видео)

Фото: «Sof.uz»

Тошкент юридик коллежида ўтган йилнинг октябрь ойида содир бўлган мудҳиш воқеа — коллеж ўқувчисининг ўз дўсти томонидан ўлдирилиши кўпчиликнинг эътиборини тортган эди. Тошкент шаҳар Учтепа туман судида мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига нисбатан ҳукм ўқилди.

«Ёшлар» телеканали ушбу воқеа ҳақида видеолавҳа тайёрлади.

Маълум бўлишича, Тошкент юридик коллежи ўқувчилари С.Саидвоҳидов, Р.Ёрқориев ва А.Парпибоевлар ўртасида жанжал келиб чиқади. Унда С.Саидвоҳидов қўлида пичоқ билан синфдошларига ташланади. Оқибатда А. Парпибоев оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этади.

Суд ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан беш йилга озодликдан маҳрум этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг