Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда иситиш тизими одатдагидан бир ой олдин ёқилади

Тошкентда иситиш тизими одатдагидан бир ой олдин ёқилади

Фото: protoday.uz

Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, 2018/2019 йилги иситиш мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди. Унга кўра, 2018 йил 16 октябрдан ижтимоий соҳа объектларида, 2018 йил 19 октябрдан синов тариқасида турар жой биноларида мунтазам иситиш бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фуқаролардан ўз хонадонларида иссиқлик таъминоти тизимининг барқарор ишлаши учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишини сўралган.

Қайд этиш керакки, ўтган мавсумда иситиш тизими ижтимоий соҳа объектларида 2017 йил 10 ноябрдан, турар-жой биноларида 2017 йил 12 ноябрдан бошланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг