Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Канада виза маркази очилиши мумкин

Тошкентда Канада виза маркази очилиши мумкин

Кеча, 31 май куни ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Элисон Мери Леклерни қабул қилган.

Ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида томонлар Тошкент шаҳрида Канада виза марказини очиш масаласини ўрганишга келишиб олганлар.

Шунингдек, учрашувда таълим соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинган. Томонлар Ўзбекистонда ушбу мамлакатнинг етакчи олий ўқув юртларининг филиалларини очиш, иқтисодиётнинг турли соҳаларида биргаликда кадрлар тайёрлаш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирганлар.

Учрашувда халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг