Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда мактаб директори 1-синфга ўқувчи қабул қилиш учун пора олаётганда қўлга тушди (видео)

Тошкентда мактаб директори 1-синфга ўқувчи қабул қилиш учун пора олаётганда қўлга тушди (видео)

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 247-сонли умумтаълим мактаб директори Туламетова пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалига таяниб, «Asr.uz» хабар берди.

Унда айтилишича, мактаб директори фуқаро Алмасовадан фарзандини 1-синфга қабул қилиш учун 500 минг сўм олаётган вақтда ушланган.

Департамент органлари томонидан 2018 йилнинг биринчи ярмида таълим тизими билан боғлиқ коррупция, фирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби ҳолатлар бўйича жами 83 та жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноятларнинг 16 таси умумтаълим мактабларида, 31 таси олий ўқув юртларида, 36 таси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида содир этилган.

Таҳлилларга кўра, таълим тизимидаги коррупция ҳолатлари, асосан, ўқув юртларида янги ўқув йили учун қабуллар бошланган даврга (49 та ҳолат) тўғри келади. Хусусан, жорий йилнинг январь ойида 5 та, февраль ойида 16 та, март ойида 11 та, апрель ойида 10 та, май ойида 16 та ва июнь-июль ойларида эса 25 та ҳолат фош этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг