Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда маст ҳолатда машина ҳайдаган фуқаролар ушланди

Тошкентда маст ҳолатда машина ҳайдаган фуқаролар ушланди

Фото: «Guvd.uz»

Кеча, 7 январ куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати қоидабузарликларига йўл қўйилганлик ҳолатларини аниқлаш борасида ўтказилган тадбир давомида бир қатор қоидабузарлар аниқланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ сайтида хабар берилишича, ўтказилган тадбир жараёнида йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан жами 3045 та қоидабузарлик содир этилган. Шундан:

— маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш — 20 та;

— транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш — 14 та;

— светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик — 81 та;

— ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш — 29 та;

— одам ташиш қоидаларини бузиш — 320 та;

— тезликни белгиланган меъёридан ошириш — 261 та;

— бўйсунмаслик — 4;

— хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик — 1298 та.

Бундан ташқари, жами 65 та транспорт воситаси жарима майдончасига қўйилган. Ҳозирда ушбу йўналишда тадбирларнинг ўтказилиши давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг