Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Мўъжизалар вақти» хайрия ярмаркаси ўтказилади

Тошкентда «Мўъжизалар вақти» хайрия ярмаркаси ўтказилади

21 апрель куни Тошкентдаги Lotte меҳмонхонасида «Мўъжизалар вақти» хайрия ярмаркаси ташкил этилмоқда.

«Оламни янада яхшироқ қиламиз!» шиори остида ўтказилаётган хайрия ярмаркасида алоҳида имкониятли болалар, ўсмирлар ва ёшларнинг қўл меҳнати, ижод намуналари кўргазмаси ташкил этилади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа ташкилотлар қўллаб-қувватлаши остида ташкиллаштириладиган тадбир 21 апрель соат 11:00дан 17:00гача «Lotte City Hotel Tashkent Palace» ҳудудида бўлиб ўтади (мўлжал: Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг