Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда паспорт ва чет элга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш вақтинча тўхтатилади

Тошкентда паспорт ва чет элга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш вақтинча тўхтатилади

Фото: «Спутник»

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели 1-берк кўчаси, 5-уй манзили бўйича янги бинога кўчиб ўтмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси хабар берди.

Шу муносабат билан шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, туман Ички ишлар бошқармалари Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари ҳамда Тошкент шаҳрининг 70 та шаҳар ички бўлимининг автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали қуйидаги хизматлар кўрсатилиши 2018 йилнинг 5 февраль кунидан 11 февраль кунига қадар вақтинча тўхтатилади:

1. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳорижга чиқиш ҳужжатини расмийлаштириш юзасидан ҳужжатларни қабул қилиш ва электрон талабнома шакллантириш;

2. Жисмоний шахсларга шахсий идентификация рақамини бириктириш юзасидан ҳужжатларни қабул қилиш ва электрон талабнома шакллантириш;

3. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқиш рухсат ёзуви стикерини расмийлаштириш;

4. Чел эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш;

5. Чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш;

6. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида қайд варағини расмийлаштириш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг