Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда стоматологлар беморларга бепул хизмат кўрсатди

Тошкентда стоматологлар беморларга бепул хизмат кўрсатди

Фото: Тошкент стоматология институти

Тошкент давлат стоматология институти клиникаси томонидан «Халқаро ногиронлар куни»да қариялар уйи ва ногиронлар уйи вакиллари бепул даволанди.

Маълумки, Республикамизда 3 декабрь «Халқаро ногиронлар куни» сифатида эълон қилинган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сайёрамиз аҳолисининг 15 фоизи (бир миллиарддан ортиқроқ инсон) ногироликнинг у ёки бу туридан азият чекади. 60 ёшдан ошганларнинг 46 фоизини ногиронлар ташкил қилади. Ер юзидаги ногиронлиги бор инсонларнинг 10 фоизи эса болалардир.

Ёрдамга муҳтож қариялар уйидан 15 та, Тошкент шаҳридаги 22-ногиронлик уйидан 20 та бола олиб келиниб бепул стоматологик хизмат кўрсатилиб, даволанади яна 4 та бола бепул операция қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг