Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда саҳарлик таоми муҳтожлар учун бепул тарқатилмоқда

Тошкентда саҳарлик таоми муҳтожлар учун бепул тарқатилмоқда

Фото: «Azon.uz»

Тошкент шаҳрида бир гуруҳ саҳоватли инсонлар эҳтиёжи бор инсонлар учун саҳарлик таомини (ош, етказиб бериш ҳам) бепул тарқатмоқдалар.

«Azon.uz»га маълум қилинишича, саҳарлик таоми қуйидаги кишиларга бепул тарқатилади:

– Ногирон;

– Бемор;

– Мусофир;

– Талаба ва саҳарликка таом тайёрлашга имконияти бўлмай қолган кишиларга.

Айтилишича, бу хизмат ҳозирча Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари ичида амал қилади. Мақсад – шаҳарнинг барча туманларида шу хизматни ташкил қилиш. Ҳомийлик ва ҳамкорлик таклифи бўлса, қабул қилинади.

Мурожаат учун телефон: +998 98 307 54 97 (Абдувоҳид).

Шунингдек яна бир саховатли инсон Абдуқодир Набиев ҳам шу хизматни қилиш истагида. Мурожаат учун телефон: +998 97 750 15 25.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг