Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда совуқ сув нархи ҳам оширилди

Тошкентда совуқ сув нархи ҳам оширилди

Фото: «Газета.uz»

«Сувсоз» давлат унитар корхонаси 2018 йил 22 ноябрдан Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар амалга киритилишини маълум қилди.

Унга кўра, сув таъминоти бўйича – 1 кубометр учун тўлов 245 сўм 280 сўмга, оқава сув бўйича – 1 кубометр учун тўлов 210 сўмдан 235 сўмга оширилди.

Янги тарифлар Тошкент шаҳар ҳокими Бош молия маҳкамаси томонидан 2018 йил 6 ноябрда тасдиқланган.

Тошкент шаҳар Хокимининг 2018 йил 12 январдаги қарорига биноан, 2018 йил учун Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ миқдори истеъмолчилар учун — 100 сўм 1 кубометрдан олинади.

Аввалроқ, ноябрь ойида электр, газ ва иссиқ сув ҳамда иситиш тизими нархлари оширилганди.

Эслатиб ўтамиз, совуқ сув нархи охирги марта шу йилнинг 1 майида оширилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг