Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи икки фуқаронинг кўзи операция қилинишини зиммасига олди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи икки  фуқаронинг кўзи операция қилинишини зиммасига олди

Фото: Музаффар Назаров

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилашга, ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, секторлар фаолиятида маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида мавжуд муаммоларга чек қўйиш, аҳолининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш масалалари энг асосий вазифалардан бирига айланмоқда.

Тўртинчи сектор раҳбари – Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Нормат Турсунов ва мутасаддилар сектор ҳудудидаги хар бир хонадонга уйма-уй юриб, аҳолининг муаммолари ўрганилди. Муборак рамазон кунлари кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлар холидан хабар олинди.

Фото: Музаффар Назаров

Хусусан, Чилонзор тумани Дўмбиробод маҳалла фуқаролар йиғини Серқуёш кўчасида яшовчи Муножат Файзуллаева 2 нафар ўғли борлиги ва уларнинг иккаласининг хам кўзлари заиф кўриши ва жарроҳлик амалиёти учун маблағ етарли эмаслигини маълум қилди.

Сектор раҳабарининг саъйи-ҳаракатлари билан Муножат Файзуллаеванинг иккала фарзандлари «Nurmed» клиникасида операция қилинадиган бўлди. Ҳозирда улар тиббий кўрикдан ўтказилиб операцияга тайёрланмоқда.

Уйма-уй юриб, ўрганиш жараёнида Чилонзор тумани Ўсмур 1-тор кўчаси 11/1-уйда яшовчи Феруза Хамралиева яшаб турган уйи деворлари нураб, ачинарли аҳволга келиб қолганлиги, хонадон эгаси кам таъминланган оила бўлганлиги сабабли таъмирлаш ишларини бажара олмаётганлиги маълум бўлди. Мутасаддиларнинг кўмаги билан қурилиш ишлари бошланиб, ховли ва унинг атрофи ободонлаштирилди.

Фото: Музаффар Назаров

Феруза Хамралиевага тикувчилик машинаси ажратилиб, уйида касаначилик фаолияти билан шуғулланиш имконияти яратилди.

Чилонзор туманида жойлашган Тошкент транспорт касб-ҳунар коллежида ўтказилган навбатдаги сайёр қабул ҳам бевосита ҳудудларни комплекс ривожлантириш, ободонлаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини янада ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва бу борада олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини оширишга қаратилди.

Мулоқот давомида фуқаролар томонидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит олиш, иссиқ сув ва электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар ўртага ташланди. 

Кўтарилган муаммоларнинг аксарияти жойида хал қилиниб, айримларини батафсил ўрганиб чиқиб, ечими юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 5 та оилага тикув машинаси ҳамда 4 та оилага микротўлқинли печь тақдим қилинди.

Аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган бундай амалий ишлар юртдошларимизда чинакам маънода мамнуният ва миннатдорлик ҳиссини уйғотмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг