Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда вақтинча туриш муддатим ўтиб кетди. Энди нима бўлади?..

Тошкентда вақтинча туриш муддатим ўтиб кетди. Энди нима бўлади?..

Фото: «Xabar.uz»

Хабар берганимиздек, бугун, 15 апрель куни АОКА штабида ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник Акбархон Юнусхўжаев иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Берилган саволлардан бири Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатда туриш муддатини бузганлик ҳақида:

— Вилоятдан келганман, Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхат муддати 2020 йил 25 март куни тугаган. Карантин туфайли муддатини узайтира олмадим. Эндиликда мен Тошкент шаҳрида бўлиш тизимини бузган ҳисобланаманми?

ЖАВОБ: Республикамизда коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш бўйича карантин жорий қилингани муносабати билан, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида қабул вақтинча тўхтатилгани сабабли карантин даврида вақтинчалик рўйхат муддати тугаганлиги — паспорт тизими қоидаларини бузганлик ҲИСОБЛАНМАЙДИ.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг