Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда Халқаро молекуляр аллергология маркази ташкил этилди

Тошкентда Халқаро молекуляр аллергология маркази ташкил этилди

Фото: «Иммунинфо»

Ҳукумат қарори билан Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Халқаро молекуляр аллергология маркази ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, қуйидагилар Халқаро марказ фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишларидан этиб белгиланди:

  • ультразамонавий биологик микрочипларни қўллаш орқали аллергик касалликларни диагностика қилиш соҳасида инновацион технологияларни ривожлантириш, шунингдек, шу каби касалликларни даволаш ва профилактика қилиш;
  • аллергик касаллик ҳақида жамланган маълумотлар, аллерген турлари, шошилинч ҳолатларни ривожланиш риски тўғрисидаги бошқа маълумотларни ўз ичига олувчи «аллергик паспорт» яратиш;
  • молекуляр аллергология соҳасида фаолият юритаётган ёш олимлар ва хорижлик экспертларни ҳамкорликка жалб қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

Халқаро марказ ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология марказиИммунология ва инсон геномикаси институти ва бошқа илмий-тадқиқот муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг