Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда яна бир маданий ҳордиқ чиқариш маскани пайдо бўлади (фото)

Тошкентда яна бир маданий ҳордиқ чиқариш маскани пайдо бўлади (фото)

Фото: «tashkent.uz»

Тошкент шаҳри марказида жойлашган «Жасорат» монументи ва унинг атрофи бутунлай янги қиёфага эга бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

«Ушбу майдон шаҳарсозликнинг замонавий талаблари асосида тубдан янгиланади. Бу ерда аҳолининг кўнгилдагидек хордиқ чиқариши учун кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилади», — дейилади хабарда.

Шунингдек, таъмирлаш ишлари муносабати билан монумент олдидан ўтган пиёдалар йўлаги вақтинча ёпилиши ва ушбу ноқулайлик учун пойтахт ҳокимлиги аҳолидан узр сўраган.

Фото: «tashkent.uz»

Жасорат майдони ва унинг атрофи таъмирланганидан сўнг қандай қиёфага кириши фотолари келтирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг