Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда яна бир масжид қайта таъмирдан сўнг очилди (фото)

Тошкентда яна бир масжид қайта таъмирдан сўнг очилди (фото)

Фото: «Azon.uz»

Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган «Валихўжа ўғли Норхўжа» жоме масжидида қайта таъмирлаш ишлари ўз ниҳоясига етгани муносабати билан, бугун, 2019 йилнинг 30 март куни бинонинг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Azon.uz» хабар берди.

Фото: «Azon.uz»

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Раҳимберди Раҳмонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов, туман бош имом-хатиблари ҳамда кўплаб Аллоҳнинг байтини зиёрат қилиш мақсадида келган маҳаллий аҳоли вакиллари қатнашди.

Тадбир Қуръон тиловати ва хайрли дуолар билан бошланиб, ташриф буюрганларга эҳсон дастурхони ёзилган.

Фото: «Azon.uz»

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг