Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда юқори технологияли Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилмоқда

Тошкентда юқори технологияли Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилмоқда

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Шу кунларда пойтахтимизда замонавий тиббиёт ва илм-фаннинг энг сўнгги ютуқлари асосида барпо этилаётган Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг қурилиши жадаллик билан олиб борилмоқда. Ушбу мажмуа 2020 йилда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. Мамлакатимиз билан Корея Республикаси иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик фонди (EDCF) билан биргаликда бунёд этилаётган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 130,58 миллион долларни ташкил этади.

Айни пайтда тиббиёт марказининг қурилиши ва жиҳозланиши билан бир қаторда, марказда ишлайдиган кадрлар малакасини ошириш бўйича ҳам қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Корея Республикасининг Янгсан Пусан Миллий университети ўртасидаги ҳамкорлик шартномасига мувофиқ, 100 нафар мутахассис ушбу университетда малака ошириши режалаштирилган.

Номзодлар малака-маҳорати, хорижий тилларни билиши, жаҳон тиббиётининг энг илғор янгиликларини ўзлаштириш салоҳиятига қараб танлов асосида саралаб олиняпти. Ана шундай малакали шифокорлардан дастлабки 19 нафари саралаш жараёнидан муваффақиятли ўтиб, бир йил мобайнида Янгсан Пусан Миллий университетида таҳсил оладиган бўлди.

Мазкур марказ лойиҳаси Корея Республикаси ва жаҳон тиббиётининг ноёб андозалари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, бинонинг қурилиш, хавфсизлик тизими, иситиш, совутиш тармоқлари жаҳон стандартлари талабларига тўла жавоб беради. Янги тиббиёт муассасаси 280 ўринга эга бўлиб, клиникада кунига 250 беморни қабул қилиш ва йилига 1500 дан кўпроқ мураккаб ва ноёб операция ўтказиш имконияти яратилади.

Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 381 номдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар, шу жумладан, ангиограф, компютер тамограф, юқори технологияли рақамли рентген ва флюороскопик тизими, мобил рентген аппарати, циклотрон каби энг сўнгги инновацион тиббий жиҳозлар ўрнатилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг