Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Тошкентдаги айрим кўчаларда ҳаракат қисман чекланади

Бугун Тошкентдаги айрим кўчаларда ҳаракат қисман чекланади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

14 март куни Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда йўл ётиқ чизиқлари чизилиши муносабати билан қуйида кўрсатилган кўчаларда йўл қатнов қисмида ҳаракат қисман чекланади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълумот бериб ўтди.

“Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази” ДМ шаҳримиз аҳолисидан бу ноқулайлик учун узр сўрайди ва ҳаракатланиш чекланадиган кўчалар рўйхатини маълум қилади:

- Бешёғоч кўчасининг Фуркат кўчасидан И.Каримов кўчасигача бўлган қисми соат 11:00 дан 18:00 гача

- Олмазор кўчасининг Бешёғоч кўчасидан Навоий кўчасигача бўлган қисми соат 11:00 дан 18:00 гача
- И.Каримов кўчасининг Олмазор кўчасидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисми соат 11:00 дан 18:00 гача

- Қоратош кўчасининг Бунёдкор кўчасидан 1-шаҳар шифохонасигача бўлган қисми соат 11:00 дан 18:00 гача қисман ёпилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг