Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги «Бўрижар» жоме масжидига имом-хатиб тайинланди

Тошкентдаги «Бўрижар» жоме масжидига имом-хатиб тайинланди

Фото: ЎМИ

Тошкент шаҳридаги «Бўрижар» («Илонлик ота» маҳалласи) жоме масжидига янги имом-хатиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов жамоатга Алихонов Мирзатилло Абдуллажон ўғлини «Бўрижар» жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинлаш тўғрисидаги ЎМИ раисининг буйруғини ўқиб эшиттирди.

Мирзатилло Алихонов бунгача Тошкент шаҳар «Тепа» жоме масжиди имом ноиби вазифасида фаолият юритган ҳамда қўшимча равишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Котибият бўлимида хизмат қилиб келади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби ва «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланган Ҳусниддин Абдукаримов Чилонзор тумани бош имом-хатиби ва «Бўрижар» жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида фаолият юритган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг